Судан пойтахти Хартумда чодир лагерини тарқатиш вақтида 35 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net»нинг ёзишича, юзлаб одамлар жароҳатланган, кўплаб одамлар ўқдан яраланган.
Хартум марказида махсус кучларга 3 июнь куни Судан армияси штаб квартираси ва Мудофаа вазирлиги биноси олдидаги намойишчиларни тарқатиш топширилган.
Ҳарбийлар тарқатиш вақтида намойишчиларга қарши куч ишлатилганини инкор этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Суданда ҳарбий тўнтариш содир бўлиб, мамлакат президенти Умар ал-Башир ҳибсга олинган эди. Тўнтаришдан сўнг мамлакатда фуқаролик ҳокимиятини тузишни талаб қилган оммавий норозиликлар давом этган.
Изоҳ (0)