Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қўшработ туман халқ таълими бўлими мансабдор шахслари танлов комиссияси йиғилишини ўтказмай, тумандаги МЧЖлардан бирининг таклифи маъқулланганлиги ҳақида сохта маълумотлар тузгани аниқланди.
Улар тумандаги 45, 56 ва 61-сонли мактабларида ҳақиқатда бажарилмаган таъмирлаш ишларини бажарилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, 160 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўшработ туман халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)