Россия Ўзбекистон фуқаролари учун виза жорий этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Дмитрий Медведев маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
«Агар Ўзбекистон билан муносабатлар ҳақида гапирадиган бўлсак, муносабатларимиз ҳамиша шериклик даражасида бўлган. Аммо қайсидир даврда улар ривожланишдан тўхтади. Ҳозир эса Ўзбекистон Президенти ва ҳукумати иқтисодий муносабатларни ривожлантириш курсини олди. Шу боис биз жуда мамнунмиз», — деди Медведев «Россия» телеканалининг «Вести в субботу» кўрсатувига берган интервьюсида.
Бош вазирга кўра, Россия Ўзбекистон фуқаролари учун виза киритишни режалаштирмаяпти, чунки миграция оқимини тартибга солувчи бошқа усуллар мавжуд.
«Мисол учун ташкиллаштирилган тартибда мигрантларни юбориш ва бошқа усуллар. Ҳар ҳолда, бу борада ишлар амалга оширилмоқда», — деди Медведев
Изоҳ (0)