Украина собиқ раҳбари Пётр Порошенкога қарши ҳокимиятни эгаллаб олиш тўғрисидаги жиноят иши қўзғатилди, деб ёзади «Газета.ru» ҳуқуқшунос Андрей Портновга таяниб.
Таъкидланишича, Порошенкога нисбатан янги ишни Украина давлат текширувлар бюроси очган.
Адвокатнинг сўзларига кўра, Порошенко ҳокимиятни эгаллаб олишда гумон қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 21 май куни Украина Давлат тергов бюроси давлат ҳокимияти амалдорларига, жумладан Пётр Порошенкога қарши давлатга хиёнат қилиш ва суд ваколатларини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича жиноий иш қўзғатган эди.
22 май куни эса Порошенко 227 миллион доллардан ортиқ пулни ўғирлаганликда айбланиб, иккинчи жиноий иш қўзғатилган эди.
24 май куни очилган жиноят иши доирасида эса Порошенко «Кузница на Рибальском» заводи савдосида 300 миллион доллар миқдоридаги жиноий даромадни қонунийлаштирганликда айбланди.
27 май куни қўзғатилган жиноят иши, гўёки, собиқ президент томонидан суд ҳокимияти узурпация қилиниши (қонунга хилоф равишда тортиб олиниши)га алоқадор.
Изоҳ (0)