Украина ҳукумати Донбассдаги уруш бўйича энг муҳим қарорларни «яхшилаб ўйлаб кўради ва барчасини «Норманд формати»да амалга оширади. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Данилюк маълум қилди, деб хабар беради «Лига.Новости».
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Россия билан ҳеч қандай алоқаси йўқ: у аввало музокаралар позициясини шакллантириш лозим деб ҳисоблайди. Шундан кейингина музокара «Норманд формати»да ўтказилади — Украина/Германия/Франция/Россия иштирокида тўрт томонлама музокара.
Данилюкнинг сўзларига кўра, Зеленский ушбу қоидага амал қилади.
«Ушбу формат бизга ёқиши ёки ёқмаслиги мумкин, бироқ бу бир неча йиллардан бери мавжуд ва унга кўплаб жараёнлар, қарорлар… ва Россияга катта талофат етказаётган санкциялар боғлиқ. Бу Украина ва Россия ўртасида музокалар ўтказишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади», — дейди Данилюк.
«Норманд формати»да учрашув кузда бўлиб ўтиши кутилмоқда. «Норманд тўртлиги»нинг етакчилари охирги марта 2018 йилнинг 11 июнида Берлинда учрашишган ва бирор бир аҳамиятли натижага эриша олишмаган эди.
Изоҳ (0)