Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг «Зекоманда» брендини ҳамда унинг сиёсий фаолиятига алоқадор тўртта савдо белгисини яратишга қарор қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Уларни расман рўйхатдан ўтказиш учун у Украина интеллектуал мулк институтига мурожаат қилди.
«Кўриб чиқиш учун қабул қилинган маҳсулот ва хизматлар белгилари учун талабномалар» маълумотлар базасида айтилишича, Зеленский «Зекоманда» брендини, шунингдек, «Zе», «Zе!», «Zе2019» ва «Команда Зеленского» («Зеленский жамоаси») савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берган.
Ҳужжатга кўра, ушбу номлар реклама ва таълим фаолиятида, нашриёт ва кўнгилочар соҳаларда қўлланилади.
Изоҳ (0)