Шотландия ҳукумати мамлакатнинг Буюк Британиядан мустақил эканлиги ҳақидаги иккинчи марта референдум ўтказиш кўзда тутилган қонун лойиҳасини эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Ҳужжатда Шотландиянинг Буюк Британия таркибидан чиқиши тўғрисидаги референдум 2021 йилгача ўтказилиши кўзда тутилган.
Шотландия бош вазири Никола Стерженнинг таъкидлашича, ушбу сайлов аҳолига «Европа халқи» ёки «бўйнига Brexit илинган» давлат бўлишни танлаш имкониятини беради.
Ўтган йили ОАВлар Шотландия Буюк Британия таркибидан иккинчи референдумсиз чиқиб кетиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)