Украинанинг Ровенская вилояти Радивиловск тумани Сестрятин қишлоғи яқинида Ми-8 армия вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Ҳалокат оқибатида тўрт нафар экипаж аъзоси ва қўмондон ҳалок бўлди.
«Дастлабки маълумотларга кўра, авиацион ҳалокат оқибатида тўрт нафар экипаж аъзоси ва Украина Қуролли кучлари қўмондони ҳало бўлди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, вертолёт билан алоқа 29 май куни йўқолган.
Ҳозирги пайтда ҳалокат жойида қутқарув хизмати ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ишламоқда.
Ҳалокат сабабларига ойдинлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)