Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4341, 28.05.2019 й.). Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар қилади.
Қарорга мувофиқ, республикада тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуалар яратилади.Мазкур мажмуалар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо корхоналарга ёки тикув-трикотажга ихтисослашган тадбиркорларга 5 йилга, 10 фоиздан ошмаган ставкада лизинг асосида ёки сотиб олиш шарти билан ижарага берилади.Тижорат банклари мажмуаларда тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маблағ билан таъминлаш учун қисқа муддатли кредитлар ажратади.
Шунингдек, мажмуаларда амалга ошириладиган лойиҳалар 2022 йил 1 январгача қуйидагилардан озод этилди:- тайёр тикув-трикотаж мажмуалари ижарага берилган кунгача фойда ва мол-мулк солиғидан;- республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, қурилиш материаллари учун божхона тўловларидан.
«Ўзпахтасаноат» АЖга таркибига кирувчи тикув-трикотаж корхоналарига биржа орқали пахтани сотиб олиш ҳуқуқи берилди.Мажмуаларда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобидан жами 80 880 та янги иш ўрни яратилади.
Изоҳ (0)