Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги уйлардан бирига илон кириб қолди, деб хабар беради «Потребитель.уз».
Уйда яшовчилар илонни уч литрли банкага ҳайдаб, унинг суратини ижтимоий тармоқларга жойлаган. Интернет фойдаланувчилари илон заҳарли эмаслигини, бироқ қўрқиб кетганида чақиб олишими мумкинлигини ёзиб қолдирган.
Қайд этилишича, илон сувга қўйиб юборилган.
Изоҳ (0)