• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда флагман университетлар ташкил этилади

    Ўзбекистон Президенти олий таълимни ривожлантириш йўлида 2030 йилгача бўлган муддатни ўз ичига қамраб олувчи янги Концепцияни ишлаб чиқишга доир топшириқ берди, деб ёзади «Kun.uz».

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Концепцияда белгиланган йўналишларга кўра, Ўзбекистонда флагман университетлар ташкил этилади, бўлажак илм-фан вакиллари орасидан зиёлилар қатлами шакллантирилади ва Э-Минбар тизими орқали ҳар бир машғулотни онлайн кузатиш имкони пайдо бўлади.

    «Ўзбекистонда флагман даражадаги университетларни ташкил этиш, масалан, Миллий университет, Политехника университети ёки Самарқанд университетини жаҳон рейтингларига киритишга оид аниқ топшириқ берилди. Шу билан бирга, университетлар ўз-ўзини бошқаришда уларга кўпроқ мустақиллик ва янги имкониятлар бериш вазифаси ҳам топширилди. Ҳозир бутун дунёда ‘Университет – 3:0’ деган янги шакл оммалашмоқда, яъни бу ОТМларда нафақат таълим бериш, балки уларнинг қошида тадқиқот институтлари, технопарклар, катта лабораториялар ва музейлар ташкил этишни кўзда тутади. Ўзбекистондаги олийгоҳларини ҳам шундай янги шаклга ўтказишга доир вазифа қўйилди», - деди Абдуҳакимов.

    Бундан ташқари, Президент олий таълим сифатини оширишга оид топшириқлар ҳам берган. Бу ўринда Э-Минбар, яъни ҳар бир аудиторияда бўлиб ўтаётган машғулотни тўғридан-тўғри онлайн тарзда тарқатиш тизимини ташкил этиш таклиф қилинган. Бу олий таълим тизимида бўлмаган ёшлар ҳам ушбу онлайн-курсларда ўзларига керакли билимларни олиш имконига эга бўлишади. Шу билан бирга, таълим сифатига баҳо бериш имкони ҳам пайдо бўлади.

    Вазирлар Маҳкамаси юқоридаги топшириқларни инобатга олган ҳолда, уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиб, тақдим этади.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Олий таълим вазирлиги педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш ва уларни табақалаштирган ҳолда рағбатлантириш тизимини жорий этиш бўйича бир ой муддатда аниқ таклифларни киритади.

    Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Олий таълим вазири Ином Мажидов ҳар бир ректор билан аниқ ва мукаммал режалар тузишни йўлга қўяди. Бу режаларда 2019 йилда нима бўлиши, 2020 йилда қандай аниқ чора-тадбирлар амалга оширилиши қайд этилади.

    Азиз Абдуҳакимов бундан буён икки асосий масала билан шуғулланади:

    · Академик олимлар, профессор ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси;

    · Талабаларга шарт-шароит яратиш ва улар орасидан бўлажак илм-фан вакилларини селексия қилиб, мамлакатда зиёлилар қатламини шакллантириш.

    Бу борада «Ёшларни илм-фан соҳасига жалб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси тайёрланди.

    Шунингдек, топшириқларни ижро этишда Бош вазир ўринбосарининг БААга сафари доирасида орттирган тажрибаси ва мавжуд имкониятларни қўллаш тавсия этилди.

    Бош вазир ўринбосарининг маълум қилишича, олий таълим тизимида тўрт доимий комиссия иш бошлайди. Биринчи комиссия илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти таҳлили билан шуғулланиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатади. Иккинчи комиссия олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёни ва таълим сифатини таҳлил қилиб, баҳо беради. Учинчиси маънавий-маърифий ишлар таҳлили ва олий таълим муассасаларида Президентнинг беш ташаббусини амалга ошириш билан шуғулланади. Тўртинчи комиссия олдига эса хорижда олий таълим ва илм-фан соҳасида сезиларли муваффақиятларга эришган юртдошларимизни жалб қилиш вазифаси қўйилади.

    30.05.2019, 15:34   Изоҳ (0)   8880
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошқа бинога кўчди

    30.05.2019, 15:10

    Тошкент вилоятида маст фуқаро қўшнисини кетмон билан уриб ўлдириб қўйди

    30.05.2019, 15:05

    Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди

    30.05.2019, 14:55

    Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 2019—2020-ўқув йилидан янги таълим йўналишлари очилади

    30.05.2019, 14:40

    Оқдарёда «Самарқанд-Бухоро» йўналишида ҳаракатланаётган Isuzu автобуси ёниб кетди

    30.05.2019, 14:14

    Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация Хоразмга келди

    30.05.2019, 14:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Жалолиддин Машарипов узоқ муддатга сафдан чиқди — манба

    Спорт | 5 август, 23:05

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.