Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ИИО ФМБ) 30 майдан бошлаб бошқа бинога кўчди.
ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, у Буюк Ипак йўли кўчаси, 243-уй («Нодира Бегим» маҳалласи, мўлжал — собиқ Тошкент вилояти ИИБ, «Гулшан» боғи қаршисида) манзилида ўз фаолиятини давом эттиради.
Шунингдек, рақамлаш тартиби ўзгаргани сабабли, Мирзо Улуғбек тумани «Олмачи», «Подшобоғ», «Элобод», «Буюк Ипак йўли», «Турон» маҳаллаларига хизмат кўрсатадиган Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ 1-ички ишлар бўлими энди 6-ички ишлар бўлими бўлди.
Энди у 30 майдан бошлаб Бўз бозор кўчаси, 4-уй (манзил: Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, Мирзо Улуғбек Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими)да жойлашган.
Изоҳ (0)