• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Эксперт: Ўзбекистон маъмурий судлари фуқаронинг ёнида туриб, давлат органларининг хатосини тузатадиган институтга айланиши керак

    Ўзбекистонда маъмурий суд тизими давлат органларини тийиб турувчи институтга айланиши лозим. Бу фикр Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Серикбек Муратаев томонидан билдирилди.

    28—29 май кунлари Тошкент давлат юридик университети ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти томонидан «Бугунги Ўзбекистонда оммавий ҳуқуқ ривожланишининг тенденциялари: конституциявий ва маъмурий ҳуқуқнинг мунозарали саволлари»га бағишланган илмий-амалий симпозиум ўтказилди.

    Фото: Тошкент давлат юридик университети

    Фото: Тошкент давлат юридик университети

    Симпозиумда қатнашган Серикбек Муратаевнинг «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга берган интервьюсида таъкидлашича, бугунги кунда маъмурий судлар аксарият ҳолларда маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш билан чекланиб қолмоқда. Фуқаролар ҳам ушбу судлов органини фақат жарима ёки майда ҳуқуқбузарликларга жазо тайинловчи тузилма деб билади.

    «Аслида эса суд ҳокимиятининг мазкур бўғини давлат бошқарув органларини назорат қиладиган, хатосини тузатадиган ва камчиликка йўл қўйган бўлса, фуқаро томонида туриб, таъсир чораларини қўллайдиган институтга айланиши лозим», — деди юридик фанлар номзоди Муратаев.

    Унинг айтишича, маъмурий суд институти 1863 йилдан буён амалда бўлган Германия тажрибаси Ўзбекистондаги ушбу соҳа олдида турган муаммоларга ечим бўла олади.

    «Германияда маъмурий судларнинг давлат органларига таъсири жуда кучли. Уларда бошқарув органларининг раҳбарлари ‘маъмурий судларга ишимиз тушмасин’ деб, хавотирда туради ва муаммоларга ўз вақтида ечим топишга ҳаракат қилади. Чунки мамлакатда маъмурий бошқарув органи билан фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларга тез ечим топилади. Судга бирор мурожаат келиб тушдими, қонунда белгиланган тартибда, жуда қисқа муддатда — 10 кун, нари борса, 15 кунда жавоб берилади. Барчаси ортиқча қоғозбозлик ва югур-югурлардан холи», — дейди олим.

    Ўзбекистонда маъмурий суд институти 2017 йилда ташкил этилган, 2019 йил январидан «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонун кучга кирган. Лекин мансабдорлар ҳали бу қонун, бу ўзгаришларнинг моҳиятини тушуниб етаётгани йўқ, деб ҳисоблайди Муратаев.

    «Давлат органларининг мансабдор шахслари бу қонуннинг мазмун-моҳиятини тўлиқ тушуниб етганича йўқ. Қонун ҳали ўзининг 30 фоиз самарасини ҳам бериб улгурмади. Чунки бизда қонунни кучга киритиш механизмини яраташ мақсадида қонуности ҳужжатлари кўпайиб кетмоқда. Вазирлик ва идораларнинг йўриқномалари, қарорлари шулар жумласидан. Амалиётда қонуности ҳужжатларнинг кўпи фуқароларга нотаниш, буни ҳамма ҳам билавермайди ва, айниқса, уни исталган вақтда топиб бўлмайди. Шунинг учун қонунларни тўғридан-тўғри ва бевосита кучга киритишни йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда», — дея қўшимча қилди у.

    30.05.2019, 10:09   Изоҳ (0)   8019
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Келаётган шанба куни барча учун иш куни бўлади

    30.05.2019, 09:44

    Ўзбекистонда вояга етмаганлар учун ўқув-тарбия муассасалари ташкил этилади

    30.05.2019, 09:40

    Президент мактабларининг расмий веб-сайти ишга тушди

    30.05.2019, 09:12

    Ромитанлик йигитни интим видео билан шантаж қилиб, Gentra автомобилини олиб беришни талаб қилган қиз ва унинг шериклари қўлга олинди

    30.05.2019, 08:55

    Франк-Вальтер Штайнмайер Хоразмдан Германияга жўнаб кетди

    30.05.2019, 08:00

    «Газпром» вакиллари ўтирган самолёт Тошкентга етиб келди

    30.05.2019, 06:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.