Россия вазирлари, вилоят раҳбарлари ҳамда «Газпром» ДАК вакиллари ўтирган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда «Новости Ташкенсткого Неба» («Тошкент осмонидаги янгиликлар») Telegram-канали хабар берди.
29 май куни Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келгани ҳақида маълум қилинганди.
Ташриф доирасида Урганч шаҳрида ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон—Россия Қўшма комиссиясининг биринчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.
Йиғилиш давомида савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш мўлжалланган.
Изоҳ (0)