Москвалик бизнесмен «Мажор» сериали юлдузи Любовь Аксенова билан бирга кечки овқат учун миллион рубль тўлади, лекин турмушга чиққан актриса учрашувга келмади, деб ёзмоқда «MK.ru».
Маълум бўлишича, эркак муҳим тадбирга бориши керак бўлган. У ҳамроҳлик қилиш учун аёллардан Люба мос келади деб ҳисоблаган. Коммерсантъ бундай учрашувларни ташкил қилиш билан шуғулланадиган ташкилот «менежер»и билан боғланган. У 15 минг доллар эвазига актрисани олиб келишга ваъда берган.
Бизнесмен айтилган пулни тўлаган, лекин Люба белгиланган соатда келмаган. Алданган эркак полицияга мурожаат қилган ва улар Аксенова билан боғланган. Телефонни унинг турмуш ўртоғи, продюсер Павел Аксенов олган ва содир бўлган воқеадан ҳайрон қолган. «Люба ҳеч қачон пул эвазига бойларга ҳамроҳлик қилмаган, қилмаяпти ва қилмайди ҳам. Қолаверса миллион рубль эвазига», — деган Павел Аксенов.
Изоҳ (0)