Америкалик актёр ва сиёсатчи Арнольд Шварценеггер Жанубий Африканинг Сандтон шаҳрига сафари пайтида ҳужумга учради, деб хабар берди «Zakon.kz».
Видеода мухлислари билан мулоқот қилаётган актёрнинг орқасидан номаълум киши югуриб келиб уни тепиб йиқитганини кўриш мумкин.
Шварценеггер Сандтонга спорт мусобақалари учун ҳакам сифатида келганди. Ҳужум уюштирган шахснинг нима сабабдан бундай қилгани номаълум. Қайд этилишича, у ҳозирда қўлга олинган.
Изоҳ (0)