Чеченистон халқ артисти Сан Жай «Дарё» интернет нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад уюштирди.
Суҳбат давомида Сан Жай Жаҳонгир Отажонов ҳамда Равшан Номозов билан биргаликда Машраб ижодига мурожаат қилгани ва бу таклиф ўзидан чиққанлиги ҳақида гапириб берди.
Жаҳонгир Отажоновни нафақат санъаткор, балки инсон сифатида ҳам ҳурмат қиламан. Ўртамизда иккиюзламачилик йўқ. Тилимизда, дилимизда борини айтамиз. Instagram тармоғидаги саҳифаларимизда биргаликда қўшиқ куйлашимиз ҳақида видео лавҳалар жойлаган эдик. Улар билан биргаликда куйлашимиз режалаштирилган қўшиқ ҳали тайёр эмас. Чунки баъзи жойларини бошқаттан айтиш керак. Сабаби ушбу қўшиқни уч киши айтмоқда. Машраб ғазали асосида тайёрланган қўшиқни мен, Жаҳонгир Отажонов ҳамда Равшан Намозов биргаликда куйлашни режалаштирдик. Таклиф ўзимдан бўлгани учун барча харажатларни ўз бўйнимга олганман.Сан Жай, Чеченистон халқ артисти
Изоҳ (0)