Хитойнинг Qingnian Cars компанияси фақатгина сув ёрдамида 300—500 километр масофани босиб ўтишга қодир транспорт воситаси прототипини яратди, деб хабар беради Tengrinews.
South China Morning Post газетасининг маълум қилишича, автомобиль Наньян шаҳридаги заводларнинг бирида яратилган. Компания ижрочи директори Пан Цянняннинг таъкидлашича, машина двигатели алюминий кукун ва сув қотишмасига катализаторнинг кимёвий таъсири натижасида ҳосил бўладиган водородда ишлайди.
Мазкур прототип 300—400 литр H2O дан фойдаланган ҳолда 500 километр масофани босиб ўтиши мумкин. Бундан ташқари автомобиль атроф-муҳитга ҳеч қандай зарарли чиқиндиларни тарқатмайди.
Компания директори янги транспорт воситаларининг нархи у қадар қиммат бўлмаслигини, лекин тижорий сир сабаб аниқ қийматни маълум қила олмаслигини билдирган. Муҳандисларнинг қайд этишича, гап машина ҳақида эмас, балки оммавий ишлаб чиқаришга тайёр прототип ҳақида кетмоқда.
Изоҳ (0)