«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде истеъфога чиқарилиши мумкин. Клуб мазкур лавозимга номзодлар устида ишлаяпти.
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Хабар берилишича, каталонияликлар у билан аллақачон алоқага чиққан.
Яқин кунларда «Барселона» раҳбарияти жорий мавсумдаги ютуқ ва камчиликларни таҳлил қилиш ва келгуси режаларни муҳокама қилиш учун Вальверде билан учрашади. Менежерлар мутахассиснинг Каталония клубидаги келажаги ҳақида қарор қабул қилади.
Агарда Вальверде истеъфога чиқарилса, Мартинес каталонияликлардан потенциал таклиф кутишга тайёр.
Маълумот учун, Мартинес Каталония шаҳрида туғилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)