Катта шаҳарларнинг манзаралари тобора кўп қаватли бинолар билан тўлдириб борилмоқда, бундай осмонўпар биноларни қуриш услуби консерватив Скандинавияни ҳам четлаб ўтмади. Мисол учун, Линчёпинг шаҳрида ўзига хос бино қуриш режалаштирилган. Бу ғайритабиий бино шаҳар истеъмолчиларига янги сабзавот ва реза маҳсулотларини етказиб бериш харажатларини камайтириш ва аҳолига янги маҳсулотлар етказиб бериш учун мўлжалланган вертикал иссиқхонадир, дея ёзади TravelAsk.
Бино ўзида ноодатий офис ва иссиқхона меъморий қоришмасини акс эттирган. Жанубда, максимал даражада ёруғлик ва иссиқлик мавжуд бўлган жойда сабзавот етиштириш учун хоналар бор, бинонинг тахминан 2/3 қисмини эгаллаган сояли қисмида офислар жойлашган. Лойиҳа The World Food Building деб номланади ва бино қурилиши 2012 йилда бошланган. Лойиҳа муаллифларининг ҳисоб-китобларига кўра, ушбу вертикал иссиқхона 500 минг тоннадан ортиқ фойдали сабзавот ишлаб чиқариб, шаҳарнинг 5000 нафар аҳолисини барра маҳсулот билан таъминлайди.
Ўсимликлар ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган барча элементлар сувли эритмадан кириб борадиган гидропоник методи ёрдамида етиштирилиши режалаштирилмоқда. Иссиқхоналарда зарур иқлимий параметрларни таъминлаш учун компьютер технологияси қўлланилади ва ўсишнинг айрим босқичларида инсон омили роботлаштирилган тизимларга алмаштирилади. Шаҳар фермерлик ғояси янги эмас ва бутун дунёда шунга ўхшаш лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)