Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги Cinara’s ресторани аукционга қўйилди. Бу ҳақида E-ijro Auksion берган маълумотга таяниб, Spot хабар берди.
Бино 2 қават ва 19 хонадан иборат ҳамда сув ва электр таъминотига эга. Ер участкасининг умумий майдони 0.250 гектар, бинонинг умумий майдони 958.39 квадрат метр.
Объект иқтисодий ишлар бўйича судлар томонидан 2019 йил 1 мартдаги қарори бўйича кимошди савдосига қўйилди. Аукцион 14 июнь куни бўлиб ўтади, аризалар 12 июнгача қабул қилинади.
Ресторан 6 миллиард сўмга баҳоланган, закалат пули 300 миллион сўмни ташкил этади.
E-ijro Auksion — ягона электрон савдо майдончаси бўлиб, 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб мол-мулкни сотиш бўйича очиқ савдолар ўтказилади.
Изоҳ (0)