• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ДСҚ ўтган ҳафтада ҚҚС ҳисоботлари бўйича 21 млрд сўмлик камчиликларни аниқлади

    Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда қўшилган қиймат солиғи яна кўплаб мунозаларга сабаб бўлаётган мавзулардан бирига айланди. Шу муносабат билан Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати ушбу мавзу юзасидан кўпчиликни қизиқтираётган долзарб саволларга жавоб олиш мақсадида қўмита таҳлил бошқармаси бошлиғи Холбўта Исматов билан интервью уюштирди. Қуйида интервью тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    —  Жорий йилнинг биринчи ярми якунланишига ҳам тобора оз вақт қолмоқда. Айтингчи, солиқ ислоҳотларининг дастлабки натижалари бўйича қандай хулосаларни чиқариш мумкин ва ҚҚС билан боғлиқ ўзгаришларни бизнес субъектлари ўз фаолиятида қанчалик ҳис этди?

    — Солиқ ислоҳотларининг дастлабки натижалари кичик ва йирик бизнес субъектлари ўртасида солиқ юкини тартибга солиш бўйича тўғри танланган йўл эканлигини кўрсатмоқда. Ҳозирга келиб умумбелгиланган солиқларни тўлаётган субъектлар сафига қўшимча равишда 30 мингта янги солиқ тўловчи қўшилди.

    Айнан ҚҚС ҳақида тўхталиб шуни айтиш мумкинки, ушбу солиқнинг оммавийлигини уни ҳисоб-китоб қилишнинг мураккаб жиҳати билан эмас, балки кичик тадбиркорлик субъектларининг йирик бизнес вакиллари билан кенг ҳамкорлик қилишлари учун шароит яратиб бериши билан аҳамиятли эканига эътибор қаратиш зарур.

    Давлат солиқ қўмитасига ҳар куни ҚҚС тўлашга ихтиёрий равишда ўтиш бўйича юздан ортиқ ариза келиб тушмоқда.

    Биргина жорий йилнинг I чорагида 4 минг нафар солиқ тўловчи ҚҚСни тўлашни ихтиёрий равишда танлади.

    Бу, ҚҚС энг аввало бизнес учун рақобат муҳитини яратишга имкон бераётганлигини, бу эса тадбиркорнинг ўз мижозларини йўқотмаслик учун ҳам тадбиркорга ҚҚСнинг ягона тамойили бўлган мослашувчан нарх сиёсатига ўтишлари учун омил бўлмоқда. Шу ўринда мазкур солиқ маъмуриятчилигидаги баъзи мавжуд муаммолар ҳақида тўхталиб ўтмасликнинг иложи йўқ.

    Кўплаб саволлар ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш, мавжуд имтиёзлар, қолдиқ товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш билан боғлиқ бўлиб, солиқ тўловчилар учун бир қатор қийинчиликлар келтириб чиқарган.

    Аксарият солиқ тўловчилар ҚҚСнинг фойдали жиҳатларини ҳамон тушуниб етмаяпти. Лекин буни ислоҳотлар даврида дуч келинадиган табиий жараён деб қабул қилмоқ жоиз.

    — Мамлакатимизда солиқ ислоҳотларининг самарали ижросини таъминлаш мақсадида Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг экспертлари жалб қилинган. Солиқ органларининг ушбу жараёнлардаги иштироки қандай бўлмоқда?

    — Дарҳақиқат, ҳозирда мамлакатимизда нуфузли халқаро ташкилотлар экспертларидан иборат бир қанча катта гуруҳлар иш олиб бормоқда ва Давлат солиқ қўмитаси ислоҳотлар бардавомлиги ва самарадорлигини таъминлаш юзасидан улар билан узвий ҳамкорлик қилиб келмоқда.

    Халқаро экспертлар билан биргаликда ҚҚС маъмуриятчилиги бўйича мутахассисларни тайёрлаш учун махсус лойиҳа жорий этилган.

    Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти давлат солиқ хизмати органларининг 50 нафар ходимлари учун ҚҚС тўловчилари билан ишлаш бўйича икки ҳафталик тренинг ташкил этилди.

    Ушбу тренинг одатий малака ошириш семинарларидан фарқли ўлароқ, бизнес ва солиқ органлари ўртасида ишончли муносабатларни шакллантиришга қаратилди.

    Тренинг давомида солиқ тўловчиларнинг бевосита даромадлилик даражасига таъсир кўрсатувчи ҚҚС ҳисобини тўғри юритиш бўйича тушунчалар берилди.

    Тренинг якунида иштирокчилар ҚҚС тўловчилари ҳузурига назорат-маслаҳат ташрифи билан борган ҳолда, улар учун ҚҚСни қўллаш тартибини яқиндан таништириб, бирма-бир кўрсатиб ўтдилар.

    Ҳозирда тренинг Фарғона водийсида ўтказилиб, унда учта вилоят солиқ бошқармалари мутахассислари малакаси оширилмоқда.

    Бундай тренингларни республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этиш орқали ҚҚСни қўллашда юзага келадиган таваккалчиликларни бошқариш лойиҳаси билан шуғулланадиган мутахассисларни тайёрлашни режалаштирганмиз.

    — Ишбилармон доира вакилларида ҚҚС ҳисоботи билан боғлиқ масала долзарб мавзулардан бири бўлиб турибди. Сўнгги вақтларда солиқ органлари томонидан амалга оширилган хатти-ҳаракатларга солиқ тўловчиларнинг муносабати қандай бўлмоқда?

    — Биринчи навбатда, солиқ тўловчилар саводхонлигини ошириш ва солиқ тўлашдан қочишларини олдини олиш мақсадида ҚҚС бўйича ҳисоботларни қабул қилиш ва қайта ишлашнинг тест тизимини жорий этиш бўйича тажриба ўтказилди.

    Солиқ органлари солиқ тўловчилар фаолияти тўғрисида етарлича маълумотлар базасига эга.

    Шу ўринда кичик бир сирни очишимиз мумкин, биз 43 та ташқи манбага уланган ягона ахборот базасини яратишга муваффақ бўлдик ва бу реал вақт режимида ҳар бир солиқ тўловчидан маълумотларни онлайн олиб туриш имконини бермоқда.

    Ушбу тизим орқали биз солиқ тўловчиларнинг ишлаб чиқаришдан тортиб, унинг реализациясига қадар ҳар қандай амалиётларни кузатиб боришимиз мумкин.

    Таҳлиллар асосида ҚҚС сабабли солиққа тортишдан қочиш ва асоссиз фойда олиш учун турли йўлларни қўллашнинг хавфлилик ҳудудини белгилаб олдик.

    Хавфлилик даражаси энг юқори бўлган, яъни ўз айланмасини яширадиган ва ҚҚС миқдорини ошириб кўрсатадиган солиқ тўловчилар учун «шахсий кабинетлари» орқали ҚҚС ҳисоботларини қабул қилишда тегишли кўрсаткичларни тасдиқловчи қўшимча маълумотларни тақдим этишларига доир хабарномалар юборилди.

    Ўз навбатида, солиқ органлари олинган маълумотлар асосида солиқ тўловчиларга солиқ миқдорини аниқлаш ва ҳисоботларни тўлдиришда амалий ёрдам берди. Бунда Call-марказ ҳам фаол иштирок этиб, ҳозирда ҳар куни қарийб минг нафар солиқ тўловчига хизмат кўрсатмоқда.

    Умуман олганда, бу халқаро миқёсда ўз тасдиғини топган амалиёт бўлиб, унда ҚҚС тўловчиси бирон бир солиқ текширувини ўтказмасдан унинг ҳисобини олишнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаши керак.

    Таъкидлаш лозимки, ушбу тажриба қисқа муддатда ўзининг ижобий натижасини бериши мумкинлигини исботлади. Юзлаб солиқ тўловчилар мавзули экспресс-ўрганишларсиз ва жавобгарликка тортилмаган ҳолда, ўз хатоларини тўғирлаш имконига эга бўлдилар.

    — Солиқ қонунчилигини бузганларга қандай чоралар кўрилмоқда?

    — Солиқ органларининг асосий мақсади солиқ тўловчиларга ўз хатоларини тузатишига ёрдам бериш, шунингдек, уларнинг фаолиятини доимий мониторинг қилиб боришдан иборатдир.

    Мониторинг натижалари келгусида солиқ тўловчилар билан манзилли ишлашни аниқлаб олиш имконини беради.

    Мисол учун, бирор фирма номини келтирмаган ҳолда шуни айтишим мумкинки, омборхонасида ҳеч қандай товари бўлмай туриб, ҚҚС бўйича ҳисоботда уларнинг мавжудлигини кўрсатган ва 2,7 млрд. сўмни ҚҚС бўйича (манфий ҚҚС) келгуси тўловлар ҳисобини олиш тўғрисида маълум қилинган.

    Агар шу каби ҳолатлар бошқа мамлакатларда содир бўлганда, солиқ тўловчи жазоланиши ва ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин.

    Лекин биз бу йўлдан бормадик: солиқ органлари мутахассислари хатоликка йўл қўйган солиқ тўловчини жавобгарликка тортмаган ҳолда, унга солиқ ҳисоботини тўғри тўлдириш бўйича зарур тушунтиришларни бериб, яқиндан амалий ёрдам кўрсатди.

    Таъкидлаш жоизки, биргина ўтган ҳафтада ҚҚС ҳисоботлари бўйича 21 миллиард сўмлик камчиликларни аниқладик ва уларни бартараф этишга муваффақ бўлдик.

    — ҚҚСдан яширинган ёки ундан фойдаланиш қоидаларини бузганларни қандай қилиб аниқлайсиз?

    — Агар аввал солиқ органларининг назорат фаолияти фақат узоқ муддатли солиқ текширувларига асосланган бўлса, энди биз ушбу амалиётдан воз кечган ҳолда, «Замонавий бошқарув» деб аталадиган масофадан туриб назорат қилишнинг янги шаклларига ўтдик.

    Айни шу мақсадни амалга ошириш йўлида ДСҚ таркибида солиқ тўловчиларни сегментлаш ва таҳлил қилиш бўйича янги бошқарма ташкил этилди.

    Эндиликда назорат тадбирларини амалга оширишни бошлашдан олдин махсус дастурий маҳсулот орқали солиқ тўлашнинг энг юқори хавфи мавжуд бўлган «номзодлар» аниқланиб олинади.

    Ушбу солиқ тўловчиларнинг 90 фоиздан ортиғи уларга бевосита ҳузурига бормаган ҳолда аниқланади.

    — Бугунги кунда Давлат солиқ қўмитаси солиқ органлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан қандай устувор вазифаларни ўз олдига мақсад қилган?

    — Яқин кунларда Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки мутахассислари иштирокида солиқ тизимини ривожлантириш стратегияси қабул қилинади.

    Ҳозирда ушбу ҳужжат лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун regulation.gov.uz сайтига жойлаштирилган.

    Бизнинг асосий мақсадимиз солиқ органларини солиқ тўловчилар учун сервис хизматларини кўрсатувчи хизматга айлантириш ва солиқ мажбуриятларини ихтиёрий равишда бажаришлари учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган.

    Бу йўлда электрон сервис хизматлари, мисол учун, электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн касса аппаратлари каби турли хизматлар жорий этилади ҳамда шу асосида солиқ тўловчилар мажбуриятларини бажариш тартиби соддалаштирилади, солиқ органлари ходимлари билан муносабатга киришиш орқали бажариладиган амалиётлар камайтирилади.

    Халқаро экспертлар билан биргаликда кичик бизнес учун бухгалтерия дастурларини яратиш устида ишламоқдамиз. Унда солиқ тўловчи бирламчи маълумотларни киритиш орқали юқори сифатли ҳисоб-китоб тизимига эга бўладилар.

    Яна бир муҳим йўналиш мустақил равишда таваккалчиликларни бошқариш моделини жорий этишга қаратилган.

    Мисол учун, бугунги кунда биз солиқ тўловчиларга контрагентни текширишга имкон берувчи ҚҚС тўловчиларининг ягона рўйхатини яратдик.

    Бу жуда муҳим ҳисобланади, чунки 2019 йил 1 июлдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар) харидорлари ушбу солиқни тўловчи ҳисобланмайдиган етказиб берувчининг ҳисоб-фактурасида кўрсатилган ҚҚС миқдорини ҳисобга олиш имкониятига эга бўлмайди.

    Ўйлаймизки, ушбу саъй-ҳаракатларимизнинг барчаси солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида ўзаро ишончга асосланган муносабатларни йўлга қўйиш мақсадида бошланган амалий ишларимизнинг мантиқий давоми бўлиб хизмат қилади.

    28.05.2019, 16:50   Изоҳ (0)   9906
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода 2,5 асрлик тангани Москвага олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди

    28.05.2019, 16:27

    Тошкент вилоятидаги Cinara’s ресторани аукционга қўйилди

    28.05.2019, 16:15

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари тайинланди

    28.05.2019, 16:13

    Ўзбекистонда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилади

    28.05.2019, 15:45

    Янги ўқув йилидан ягона мактаб формаси мажбурий бўлади

    28.05.2019, 15:22

    «Вақф» фонди: Фонд раҳбари вақф мулки сифатида берилган уйда яшаётгани ҳақидаги уйдирмалар билан фитна қўзғатилмоқда

    28.05.2019, 15:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20

    Россия ва Украина аскарларнинг жасади алмашинуви борасида зиддиятга бормоқда

    Дунё | 8 июн, 21:10

    Ўзбекистонда фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.