«Бухоро аэропорти» чегара божхона пости ходимлари томонидан 2,5 асрлик тарихга эга тангани Бухоро–Москва йўналишидаги авиарейсга олиб чиқишга уринган фуқаро Ҳ.А. қўлга олинган. Бу ҳақда Бухоро вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, бу қадимий танга 1750 йилда зарб этилган.
Ҳозирда ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган танга Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей қўриқхонаси тасарруфига топширилган.
Изоҳ (0)