Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Олий мартабали меҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Франк-Вальтер Штайнмайерга Мустақиллик майдонининг меъморий ечими ва ғоявий мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.
Германия Президенти Ўзбекистоннинг тинчликпарвар сиёсати ва ўзбек халқининг тарихий ютуғи, бағрикенглигини ўзида акс эттирган мазкур мажмуа тарихий аҳамияти қадрли эканини таъкидлади.
Изоҳ (0)