Россиянинг Ноябрьск шаҳрида ортида ёнғин бўлаётганда арғимчоқда хотиржам учган боланинг видеоси интернетда тарқалиб кетди. Икки кун ичида роликни ижтимоий тармоқларда 170 минг киши кўрди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Интернет фойдаланувчилари бўлаётган воқеага боланинг жавобини кўриб ҳайратга тушди. Баъзилар эса буни бутунлай бефарқликка йўйди.
«Бу хатто ўта хотиржамлик ҳам эмас, бу даҳшат, бутунлай ҳиссизлик», — дея ёзади фойдаланувчилардан бири.
Бундан ташқари, айрим фойдаланувчилар бу воқеани болани учувчи касбига синов-имтиҳон топшириғи, бошқалари эса Давлат Думасининг депутати бўлишига синов деб тахмин қилган.
Маълум бўлишича, ёнғиндан ҳеч ким зарар кўрмаган. Ёнган уйни анчадан бери ҳеч ким яшамайди, яқинидаги уйларга эса вақтида қутқарув чоралари кўрилган.
Изоҳ (0)