• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини ишга тушириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 май куни тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини ишга тушириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Тадбиркорликни ривожлантириш – мамлакат иқтисодий сиёсатининг муҳим йўналиши этиб белгиланган. Кейинги йилларда бизнес муҳитини яхшилаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича фармон ва қарорлар қабул қилинди. Рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишлар қисқартирилди. «Ҳар бир оила – тадбиркор», «Ёшлар – келажагимиз» дастурлари тадбиркорлик истагидагиларни қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда. Натижада янги ташкил этилган субъектлар сони 2,3 бараварга кўпайгани бунинг тасдиғидир.

    Бироқ, жойларда бюрократия, таъмагирлик ва тадбиркор фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатлари ҳали ҳам учраб турибди. Мисол учун, жорий йилнинг биринчи чорагида Президент Халқ қабулхоналарига тадбиркорлардан 16 мингта мурожаат тушган. Улар асосан ер ажратиш, газ, электр ва сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, кредит, солиқ масалаларига тааллуқли. Икки мингга яқин мурожаатда мансабдорларнинг хатти-ҳаракатларидан норозилик билдирилган.

    Бу муаммоларни тизимли ҳал этиш, тадбиркорларга чинакам кўмак бериш мақсадида жорий йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилиши белгиланди.

    Йиғилишда мазкур қабулхоналар фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

    Президент Савдо-саноат палатаси раиси ва Адлия вазири раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳи тузиб, жойларда тадбиркорлар билан очиқ, амалий учрашувлар ўтказиш зарурлигини таъкидлади. Аниқланган муаммоларнинг ҳудудга тааллуқлиси вилоят ҳокимига, республика даражасидагиси эса Бош вазирга берилиши, улар ҳафтада бир кун қабулхона масалалари билан шуғулланиши кўрсатиб ўтилди.

    Қайд этилганидек, қабулхоналар иши уч босқичда олиб борилади. Аввало, қабулхонада тасдиқланган кунлик жадвал асосида ҳокимликлар, Савдо-саноат палатаси, инвестиция бошқармаси, прокуратура, адлия, солиқ, қурилиш, кадастр, банк ва бошқа ташкилотлар вакиллари тадбиркорларни қабул қилади.

    Ўз ечимини топмаган мурожаатлар вилоят қабулхоналарига юборилади. Натижа бўлмаса, Вазирлар Маҳкамасининг котибиятида Бизнес омбудсман, Савдо-саноат палатаси ва ваколатли идоралар иштирокида кўрилади.

    Мурожаатлар шунда ҳам ўз ечимини топмаса, тадбиркорларни Бош вазирнинг шахсан ўзи қабул қилади. Бош вазир қабулхонаси мурожаатларни таҳлил қилиб, бу борада вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Президент Администрацияси ва Олий Мажлисга тадбиркорларга шароитларни янада яхшилаш бўйича таклифлар киритади.

    Хорижий инвесторларга кўмаклашиш Бош вазир қабулхоналарининг асосий вазифаларидан бири бўлади. Шу боис уларга хорижий тилларни биладиган ва инвесторлар билан ишлаш салоҳиятига эга кадрлар ишга олинади. Инвестицияларни жалб этишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни мониторинг қилиш, инвесторларнинг турли идоралардаги муаммосини ҳал қилиб бериш бўйича вазифалар белгиланди.

    Йиғилишда секторлар ва давлат идоралари раҳбарлари тадбиркорларга ҳар томонлама кўмаклашиши, Халқ депутатлари кенгаши мажлисларида уларнинг бу борадаги фаолияти муҳокама қилиниши зарурлиги таъкидланди.

    Мурожаатларни кўриб чиқишда шаффофлик ва тезкорликни таъминлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мурожаатлар ҳаракатини назорат қилишнинг ягона электрон порталини жорий қилиш вазифаси юклатилди.

    Янги тизимнинг мазмуни ва моҳиятини тадбиркорларга етказиш, жумладан, қабулхоналар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш бўйича ҳам тавсиялар берилди.

    Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддилар сўзга чиқди.

    27.05.2019, 19:22   Изоҳ (0)   11055
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда «Темир йўлларда хавфсиз кун» тадбирлари ўтказилмоқда

    27.05.2019, 19:09

    Тошкентдаги умумий овқатланиш биноси аукционда 1,49 млрд сўмга сотилди

    27.05.2019, 18:47

    28 май куни учун об-ҳаво маълумоти

    27.05.2019, 18:04

    Самарқанддаги жамоат транспортида Visa карталари орқали йўлкира тўловлари ишга туширилди

    27.05.2019, 17:51

    Самарқандда ички ишлар вазири ўринбосари сайёр қабул ўтказди

    27.05.2019, 17:45

    Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар Иттифоқи раҳбарлигидан кетиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    27.05.2019, 17:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда биометрик маълумот топширмаган хорижликлар мобил алоқадан узилади

    Дунё | 1 июл, 13:58

    Энн Ҳетеуэй “Қаттиққўл хоним” фильмининг давомида суратга тушади

    Кино | 1 июл, 13:47

    “Ўзгидромет” ҳарорат 46 даражагача кўтарилишидан огоҳлантирди  

    Ўзбекистон | 1 июл, 13:42

    FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов пастлади, Жавоҳир Синдоров кескин кўтарилди

    Спорт | 1 июл, 13:30

    Россияликлар фарзандлари учун хитойлик энагалар ёлламоқда — NYT

    Дунё | 1 июл, 13:22

    “Улар саҳнада айтаётгани — кўча гаплари”. Искандар Ҳамроқулов кулги жамоаларининг концертлари ҳақида фикр билдирди

    Маданият | 1 июл, 13:12

    Амазон янги Жеймс Бондни изламоқда. Номзодлар орасида Том Ҳолланд ҳам бор

    Кино | 1 июл, 13:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.