Тошкент марказидаги май ойи бошларида аукционга қўйилган овқатланиш биноси 1,49 миллиард сўмга сотилди, деб хабар берди Spot.
Хабарда айтилишича, 0071536 сонли Лот «каҳвахона» деб белгиланган, лекин суратда лот билан бир хил манзил — Асака кўчаси 2-А уйда жойлашган Positif ресторани вивескасини кўриш мумкин.
Spot’нинг маълум қилишича, ресторан штат режимида ишламоқда. Бино Мирзо Улуғбек тумани МИБ томонидан савдога қўйилган. Унинг дастлабки нархи 861,2 миллион сўм деб белгиланган. Закалад пули 43 миллион сўм бўлган. Талабномалар 25 майгача қабул қилиниши белгиланган, савдо эса 27 май куни ўтказилган.
Аукционда лот учун 1,49 миллиард сўм таклиф қилган JCK Group Expo компанияси ғолиб бўлган.
Изоҳ (0)