• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сен робот эмассан!» Ўзбекистонлик ёш тадбиркор ва блогернинг янада ёшроқ авлодга маслаҳатлари

    Тадбиркор ва таниқли блогер Фируз Аллаев 25 май — ўқув йилининг тугаши муносабати билан мактаб битирувчиларига ўзининг маслаҳатларини берди. У ўз ҳаёт йўлидан келиб чиққан ҳолда муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бугун 25 май. 100 минглаб укаларимиз, сингилларимиз мактаб ёки коллежни тугатиб, катта ҳаётга қадам қўяди. Бундан 12 йил олдин мактабни тугатганим эсимга тушиб кетди; одам ўша онларга қайтгандай бўлди.

    Ҳозир мен ўша онларни эслаб, бугун мактабни битираётганларга мурожаат қилмоқчиман. Мурожаат менинг шахсий ҳаётимдан келиб чиққан ва буни сўнгги инстанциядаги ҳақиқат деб уқтирмоқчи эмасман. Шунчаки бундан 12 йил олдин қишлоқдаги мактаб-интернатни тугатган, бугун эса ўз орзуларига бирин-кетин эришаётган инсоннинг ўзидан кичикларга чин калбдан мурожаати бу.

    Ҳурматли укажон, ҳурматли синглим. Бугун сен учун қанчалик ҳаяжонли кун эканини жуда яхши тушунаман. Айниқса менга ўхшаган романтик ва кўнгли ярим одам буни янада яхши тушунади. Бугун сенга ўз тажрибамдан келиб чиқиб баъзи маслаҳатларни бермоқчиман. Бугун биринчи муаллим, биринчи байрам, биринчи севги, ажойиб дўстларни берган мактаб тугади ва бу сенга шунчаки ширин хотира бўлиб қолиши мумкин. Бугун сен энди ўзинг учун жавобгар бўлиб, мустақил ҳаётни бошлайсан.

    Энг ёмон қарғиш нима деб сўрашса, ўтиш даврида яшагин деган қарғиш, деб жавоб берган экан бир файласуф. Мен ўша ўтиш даврида ўқиган, ундан кейин янги ўтиш даврида меҳнат қилаётган одамман. Аксар тенгдошлари мардикор, гастарбайтер ва давлат ишида маоши етмаганидан қўрқиб пора олиб юрган йўқотилган авлод вакилиман. Биз мия аёвсиз ювилган, лекин ҳали интернет ва замонавий билимлар кириб келмаган, эркинлашмаган замонда ўқидик, биз оила боқаман деб тиришган одам автобусда ёнадиган замонда яшаяпмиз. Таълим тизими томири билан чириган давр бизга тўғри келди; қарагинки, мамлакатда эркинлик шамоли эсиб, янгиликлар даври бошланган, эски ва янги авлод ўртасидаги фарқ муаммолар яратаётган, ислоҳотлар қилиниб, лекин айнан консерваторлар сабаб улар секинлашаётган ғалати бир замонда яшаб туриммиз.

    Сен эса эркин ҳаётга янги бир даврда қадам қўяпсан. Бу янги давр жуда кўп ваъдаларни беряпти. Эркинлик шамолини кўриб, янги давр бугунги кундан яхши бўлишига ишонаман. Шахс сифатида шаклланишга, билим олишга, ўзингни ҳаётда топишга 7–8, ота-онанг, яшайдиган жойинг замонавий жой бўлса, 10 йил вақтинг бор. Мана шу 10 йил сен қолган умрингда ким бўлиб яшашингни ҳал қилади. 10 йилдан кейин тенгдошларингнинг аксар қисми маълум бир касб эгаси бўлади. Уларнинг ҳаёт йўли шаклланган, бир изга тушган бўлади.

    Мана шу кейинги 10 йил учун сенга бир-икки самимий маслаҳатларимни бермоқчиман.

    Сен аввало шахс сифатида шаклланишинг, ўз фикрига, жамиятда ўрнига эга инсонга айланишинг керак. Жамият ҳам, давлат ҳам фуқаролардан иборат. Сенинг ва менинг дунёқарашимиз, фикрлашимиз, ўзимизни тутишимиз мана шу жамият ва давлатнинг тақдирини ҳал қилади. Шу учун ҳам биринчи навбатда шахс сифатида шаклланишинг, шу давлат ва жамиятнинг илғор фарзанди бўлишинг керак.

    Аввало шахс сифатида шаклланиш учун биринчи маслаҳатим: тил ўрган. Бугунги кунда замонавий билимларнинг 99 фоизи ўзбек тилига таржима қилинмайди ва етиб келмайди. Шу учун ҳам замонавий дунёдан ортда қолмаслигинг, керакли ахборотни олишинг, онгинг, дунёқарашинг, танқидий фикрлашинг, толерантлигинг шаклланиши учун чет тилини ўрганиш керак. Эски совет давридан қолган методика сенга керак эмас. Интернетдан, замонавий ўқитувчилардан замонавий методлар асосида инглиз, француз, немис ёки рус тилини бир йилда яхши ўрганишинг мумкин. Мана шу чет тили сенга бутун дунёни очишингга калит бўлиб хизмат қилади.

    Фикрлаш, мантиқ шаклланиши, умуман шахс сифатида шаклланишинг учун иккинчи маслаҳатим: китоб ўқи. Ҳар куни беш бет бўлса-да китоб ўқи, ҳеч бўлмаганда тунда ухлашдан олдин мияни чарчатиш учун китоб ўқи. Мана шу ўқиб бораётган китобларинг ўзингга сезилмаган ҳолда табиатинг ва дунёқарашингни шакллантиради.

    Саёҳат қил. Дунёқараш ва фикрлаш ривожланиб бориши, янги қирраларингни очиш учун кўпроқ саёҳат қил. Қўшни маҳаллага саёҳат қил, қўшни туманга саёҳат қил, тарихий шаҳарларга саёҳат қил, ўз шаҳрингдаги гўзал жойларни бориб кўр. Бир кун келиб молиявий имконият пайдо бўлганда сўнгги iPhone ёки монопол амакингни хурсанд қилиш учун янги Matiz сотиб олишга шошилма, яхшиси шу пулга саёҳат қил.

    Ёшлик — шўхлик даври. Бугунги ривожланиш даврида одамни лаззатга чақирадиган, вақтингни, умрингни еб қўядиган нарсалар кўп. Ижтимоий тармоқлар ва шунга ўхшаш бошқа нарсалар умрингни совуришдан бошқасига ярамайди. Буни сенга умрининг анча қисмини ижтимоий тармоқда ўтказган одам сифатида айтаман. Шу учун ҳам ҳамма нарсада меъёрни билиб, умрингни ўзинг учун фойдали деб билган нарсаларгагина сарфла.

    Турмуш қуриш ҳақида ўйлама. Ёшликда гормонлар ўз ишини қилади, инсон учун биринчи аҳамиятли нарса турмуш қуришдай туйилаверади. Ҳеч қачон уйланишга ёки турмуш қуришга шошилма. Бу ҳақдаги ўйлар қанчалик энергиянгни ва хаёлингни еб қўйишини жуда яхши биламан. Ўзим ҳам сендек бўлганман. Турмуш қуришда бир онлик муҳаббат муҳим эмас, муҳими — сени борингча қабул қила оладиган, сени тушунадиган, сен ҳам уни борича қабул қила оладиган одамни топишинг, табиатларингиз бир-бирига мос тушиши. Бир кўришда бир-бирини севиб қолиб, бир йилга бормасдан турмуш қуриб, кейин ажрашиб кетганларни жуда кўп кўрдим. Шу учун ҳам шошилма. Сен ҳаётда ўз йўлингни топсанг, ҳақиқий инсон сифатида шакллансанг, ўзингга муносиб умр йўлдошини доим топасан. Шу учун ҳам бу масалани яхшиси 25 ёшдан кейинга қолдир.

    Энг аввало сен ўз фикрингга эга бўл. Ҳар бир эшитган ҳақиқатингни энг сўнгги ҳақиқат деб қабул қилма. Бугун ҳамма манипуляция қилинадиган ахборот уруши замонидамиз. Бу замонда ҳар қандай маълумотни фильтр қила билиш, текшириб кўриш, шубҳа қилиш сен учун фойдали. Агар сен ҳар бир маълумотни таҳрир қилиб, ўзинг учун фойдалисини олиб билсанг, ўз ақл тарозингга сола олсанг, табриклайман, жамиятнинг катта қисмидан ўтиб билдинг. Ўз фикрингга эга бўлишинг, ҳар бир қарорингни ўз фикрингдан келиб чиқиб қабул қилишинг жуда муҳим. Ҳар қандай маълумот ҳаётинг учун муҳим ёки муҳим эмаслигини таҳлил қил. Ишон, Роналду ёки Мессининг зўрлиги, Райҳоннинг яна бир бор эрга теккани ёки Ҳалиманинг ижтимоий тармоқда ким биландир уришгани ҳаётинг учун фойдасиз маълумот.

    Касб танлашда эҳтиёт бўл, танлаган касбингда профессионал бўл. Замон ўзгармоқда, касблар ва уларга бўлган талаб ҳам. Бугун долзарб бўлган касблар эртага йўқолиб, ўрнини бошқа касблар эгаллайди. Шунинг учун касб танлашда келажак ҳақида ўйла. Танлаган касбингда профессионал бўлиш ҳақида ўйла. Биз улкан ўзгаришлар остонасида турибмиз, ўзгаришлар натижа бермаётганининг асосий сабабларидан бири эса кадрлар етишмовчилигидир. Сен касб дунёсига кириб келган бир вақтда бу муаммо янада авж олган, профессионал кадрларга талаб янада ошган бўлади. Шу учун ҳам ўз соҳанг учун замонавий дунёда энг муҳим бўлган китобларни ўқи, ўз соҳангнинг энг зўрларини интернет орқали кузатиб бор, ўз устингда кўпроқ ишла. Олий тоифали ўқитувчи бўлган бобом ҳар доим айтардилар: бир киши ўз соҳасида яхши мутахассисга айланиши учун ўша соҳада камида беш йил ишлаши керак. Яқиндагина биз таржимасини қилган «Зукколар ва ландавурлар» китобида айнан шу нарсани «10 000 соат қоидаси» деб кўрсатган. Яъни ўз соҳангда мутахассис бўлиш учун камида 10 000 соат реал тажриба бўлиши керак. Ҳақиқий профессионал бўлишга ҳаракат қил.

    Жамият чизиб берган чизиқ бўйлаб юришинг шарт эмас. Биз жуда конверватив жамиятда яшаймиз. Бизда туғилганингдан ота-она ва жамият, атроф-муҳит ҳаёт йўлингни чиза бошлайди ва бутун умр сен ўша чизиқдан чиқмаслигинг учун ҳаракат қилади. Ўзгаришлардан, янгиликдан қўрқадиган жамиятмиз. Уларнинг наздида сен учун идеал ҳаёт туғилиш, мактаб, олий таълим ёки армия, уйланиш, фарзандлик бўлиш, давлатнинг катта ишида ишлаш, уй қуриш, тўй қилиш ва пенсия ёшида ибодатингни қилиб оламдан ўтишдир. Сен робот эмассан, сен жамият томонидан дастурланмагансан, сен эркин шахссан. Шу учун ҳам аввало эски стандартлардан қочиб, бахтли яшаш имконини берадиган ҳаётни яратишга ҳаракат қил. Жамият ҳавас қиладиган минг киши чақириладиган тўй қилиш бахт эмас, жамият ҳавас қиладиган икки қаватли ҳовли қуриш бахт эмас, жамият ҳавас қиладиган энг сўнгги Malibu олиш бахт эмас, жамият ҳавас қиладиган, ҳар бир қарашидан юзлаб ходим қўрқадиган, кечки соат 12:00 да ҳам мажлисма-мажлис юрадиган раҳбар бўлиш бахт эмас. Сен ўз йўлингни ярат, ота-онангдек бўлма. Уларни ҳурмат қил, уларга меҳр бер, лекин сен мустақил инсонсан. Ўз йўлингни, ўз ҳаётингни ярат.

    Толерант ва бағрикенг бўл. Ҳаммани борича қабул қилишга ҳаракат қил. Худо одамларни турли хил қилиб яратган. Ҳамманинг дунёқараши ҳар хил, дини бошқа, миллати бошқа. Ҳар кимда дунёқараш, фикрлаш, одатлар ўзи яшайдиган дунёдан, шахсий тажрибасидан келиб чиқиб шаклланади. Инсониятнинг гўзаллиги ҳам унинг турлилигида, бир-биридан фарқидадир. Шу учун ҳам толерант бўлишни ўрган. Қайсидир миллат, қайсидир дин, қайсидир уруғ, қайсидир жинс вакили бўлганинг учун бошқалардан устун эмассан. Аввало ҳар бир инсоннинг дини, жинси, келиб чиқишидан қатъий назар инсон сифатида ҳурмат қил ва инсон сифатида эшит. Бошқаларга нафрат билан эмас, ҳурмат билан яшасанг, ҳаёт кўзингга гўзал кўринади.

    Сўнгги маслаҳатим бугун кўпчилик байроқ қилиб олган ватанпарварлик ҳақида. Ватанпарвар бўл! Лекин ватанпарварлик нима эканини ўзинг учун англаб ол. Ватанпарварлик байроқ кўтариб, кўксига уриб селфи қилиш эмас. Ватанпарварлик профилга ватан ҳақида чиройли постлар, шеърлар ёки байроқ расмини қўйиш эмас. Ватанпарварлик қайсидир раҳбарга пахта қўйиш эмас. Ватанпарварлик мана шу яшаб турган еринг янада яхши бўлиши учун ўзингни муносиб тутишингдир. Ўз ишингни виждонан қил, доим ўрганишга, улғайишга тайёр бўл, ҳақиқий профессионал бўл, жиноятчиликдан, ёмон ишлардан узоқ тур, кўчага чиқинди ташлама, табиатга, жамиятга зараринг тегмасин, ечилиши учун ўз ватанингда муаммоларни айтишдан, танқид қилишдан қўрқма. Мана шу сенинг энг катта ватанпарварлигинг бўлади.

    Булар шунчаки оддий қишлоқдан чиққан ва бугун ҳаётда нималаргадир эришган бир инсоннинг маслаҳатлари. Умид қиламанки, менинг ёшимда бугунгидан эркинроқ, бугунгидан фаровонроқ, бугунгиданг кўра қонун устувор бўладиган, бугунгидан кўра ўз салоҳиятингни рўёбга чиқариш имконияти каттароқ бўладиган мамлакатда яшайсан.

    Катта ҳаётга хуш келибсан.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

    26.05.2019, 09:50   Изоҳ (0)   57222
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати муҳожирлар ҳақида реалити-шоу суратга олмоқчи

    Дунё | 16 май, 23:55

    “Дарё” дайжести: 16 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 май, 23:40

    Мадура бўғози тубидан қадимги ҳаёт излари топилди

    Дунё | 16 май, 23:30

    Тошкентдаги гўзаллик салонида аёлнинг юзи 80 фоиз куйдириб қўйилди 

    Ўзбекистон | 16 май, 23:16

    Суперлига. “Сурхон” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни мағлуб этди

    Спорт | 16 май, 23:06

    Дунёнинг энг бадавлат инсонларнинг рафиқалари қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 16 май, 23:05

    Францияда 200 дан ортиқ фермер чекловларни бекор қилиш учун намойишга чиқди

    Дунё | 16 май, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.