25 май, шанба куни футбол бўйича Испания Кубоги финал учрашувида Эрнесто Вальверде қўл остидаги Каталониянинг «Барселона» клуби Севильядаги «Бенито Вилямарин» стадионида «Валенсия» билан мусобақа ғолиблиги учун кураш олиб борди.
Беллашувда «Кўршапалаклар» вакиллари Кевин Гамейро (21) ва Родриго (33) урган голларга Каталония клуби ҳужумчи Лионель Мессининг (73) голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «Барселона» мусобақа финалида «Валенсия»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва Испания Кубогидан қуруқ қолди.
Испания Кубоги
Финал баҳси
25 май, шанба
«Барселона»—«Валенсия» 1:2
Голлар: 0:1 — 21 Гамейро, 0:2 — 33 Родриго, 1:2 — 73 Месси«Барселона»: Силлессен, Лангле, Пике, Алба, Сержи Роберто, Коутиньо, Бускетс, Артур (Видаль, 46), Ракитич (Аленя, 76), Нельсон Семеду (Малком, 46), Месси
«Валенсия»: Доменек, Габриэль, Гарай, Гайя, Солер, Васс, Коклен, Парехо (Кондогбиа, 65), Гедеш, Родриго (Диакаби, 88), Гамейро (Пиччини, 72)
Огоҳлантиришлар: Гайя (53), Бускетс (61), Кондогбиа (70), Видаль (89)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)