• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Аккумуляторсиз «КамАЗ», ўзи отар автомат, сув остида юрувчи робот: Рационализаторлик фестивалида нималар намойиш этилди? (фото ва видео)

    Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари фаолиятига замонавий илмий-техник ва рационализаторлик ишланмаларини киритиш мақсадида 25—26 май кунлари «Ҳеч бир ижобий ғоя эътибордан четда қолмайди» шиори остида «ТЕCHNО DISCOVERY—2019» фестивали ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Тошкент ҳарбий округининг «Чирчиқ» полигонида бўлиб ўтган ушбу фестиваль доирасида намойиш этилган ихтироларни Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов, вазирлик мутасаддилари, Қуролли Кучлар фахрийлари, шунингдек, барча ҳарбий округлар қўмондонлари бевосита кўздан кечириб, ҳар бирининг армия манфаатлари учун қанчалик аҳамиятли эканлиги билан қизиқди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Ўзбекистон армиясида биринчи бор ўтказилаётган бу турдаги кенг кўламли фестивалда уч юздан ортиқ ҳарбий хизматчилар ўзларининг янгича ёндашувлари асосида яратган ихтиролари, мавжуд техникаларга киритган ўзгартириш ва қўшимчалари, узоқ йиллардан буён фойдаланилмасдан келаётган қурилмаларни замон талабларига мослаштиргани билан алоҳида ажралиб турди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Хусасан, махсус тадбирлар ўтказилувчи жойларда вужудга келаётган вазиятлар ҳақида маълумотлар йиғиш ва уларни қайта ишлаш, бошқарувни ташкиллаштириш мақсадида қўмондонлик ва тезкор штаб ишини амалга ошириш учун мўлжалланган ўзгарувчан ҳажмга эга мобил қўмондонлик-штаб пункти кўпчиликнинг эътиборини тортди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    «КамАЗ» юк машинасининг базасига ўрнатилган ушбу пунктни яратишга 400 миллион сўмга яқин маблағ сарфланган бўлиб, бир ёки икки киши уни тўлиқ иш жараёнига тайёрлашига 10 дақиқа сарфлайди. Унинг ёрдамида видеоконференцияларни ҳам ҳеч қандай қийинчиликсиз амалга ошириш мумкин. Айни вақтда мазкур мобил пунктлар Мудофаа вазирлиги ташкилотларида ишлаб чиқиш йўлга қўйилмоқда.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фестивалнинг яна бир кўзга кўринган лойиҳаларидан бири бу — десантчининг ўқув-машғулот комплекси. Мазкур комплекс шахсий таркибни парашютдан сакрашга мукаммал ва ортиқча харажатларсиз тайёрлашга мўлжлланган. Унинг ёрдамида десантчининг учиш аппаратидан сакраганидан бошлаб бажарадиган барча амалий ҳаракатларини ернинг ўзида тўлиқ синаб кўриш мумкин. Бундан ташқари «УТКД-1» қурилмаси визуализация тизими билан жиҳозланган бўлиб, ундаги махсус дастурий таъминотга эга дастурий-аппарат модули ёрдамида виртуал реаллик ҳосил қилинади.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Автоматни масофадан туриб бошқариш қурилмаси эса кўпчиликка Голливуднинг «Шақол» фильмини эслатиб юборди.

    Фестивалда ҳарбий-техник соҳага оид ишланмалардан ташқари ҳаётнинг барча жабҳаларида фойдаланиш учун мўлжалланган инновацион лойиҳалар ҳам иштирок этди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Жумладан, сув остида мустақил ҳаракатланувчи робот, 3D модель орқали робот ҳаракати дастурини автоматик яратиш тизими, одамнинг юз қиёфасини таниш орқали у ҳақида маълумот бериш дастури, зарарланган ҳудудлардан турли намуналарни олиб келувчи робот ва бошқа кўплаб шу турдаги ихтиролар йиғилганларнинг қизиқишини янада орттирди.

    Бир вақтнинг ўзида 4 та аккумулятор батареяларини зарядлаш имконига эга кўчма батарея модули эса нафақат ҳарбий хизматчиларга, балки узоқ йўлга отланган бошқа касб эгаларига ҳам асқотиши шубҳасиз.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Шунча рационализаторлик ишлари орасида ёшлар ҳам эътибордан четда қолгани йўқ. Чақириққача ёшларни дастлабки ўт очиш кўникмалари билан таништириш мақсадида яратилган мобил тир айнан бўлғуси Ватан ҳимоячиларига мўлжалланган. Бунда ҳаракатланувчи нишон пневматик винтовка ва тўппонча ёрдамида ўққа тутилади. Унинг бошқа тирлардан афзаллиги — 12 метрли контейнердан ясалгани ва исталган оғир техника ёрдамида ташиш қулайлигида.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Аккумуляторсиз ўт оладиган «КамАЗ» юк машинаси, минг метргача узоқликдаги нишонга олишга ёрдам берадиган тунгги кўриш мосламаси, ҳарбий кадрлар билан ишлашда индивидуал ёндашувни кучайтиришга мўлжалланган дастурий таъминот шу ва бошқа турдаги кўплаб янгиликлар Ўзбекистон армияси ва ҳарбий хизматчиларнинг келажакдаги фаолиятига янада самара бағишлашига ишончимиз комил.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фестиваль якунида генерал-майор Баҳодир Қурбонов Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолларига «Намунали хизмати учун» кўкрак нишонларини, фестивални ташкил этишда жонбозлик кўрсатган ҳамда ўзининг рационализаторлик ишлари билан кўпчиликнинг диққатини тортган ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвон ва эсдалик совғаларини топширди. Ҳарбий округлар ҳамда ҳарбий қисмлар қўмондонликлари мамлакатда ишлаб чиқарилган янги автобуслар билан тақдирланди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фестиваль иштирокчилари эътиборига Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри, шунингдек, таниқли эстрада хонандалари томонидан ҳавола этилган кўнгилочар тадбирлар, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари барчага хуш кайфият улашди.

    Бундан ташқари полигонда ташкил этилган китоб ярмаркаси, совринли викторина ўйинлари ҳамда маданий тадбирлар фестивалга келган аҳолининг мароқли дам олишини таъминлади.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    26.05.2019, 20:50   Изоҳ (0)   41076
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда «Гуллар байрами»ни гулларга бурканган автокарвон бошлаб берди (фото)

    26.05.2019, 19:20

    Бухородаги халқаро фестиваль доирасида «Bukhara City» тақдимоти ўтказилди

    26.05.2019, 18:50

    Тошкент—Жакарта—Тошкент рейсига чипталар нархи туширилди

    26.05.2019, 18:20

    Келаси ҳафта бошида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

    26.05.2019, 17:33

    Қашқадарёда истеъмолчига электрдан 23 млн сўмлик қарздорлик «илингани» маълум бўлди

    26.05.2019, 16:55

    Ургутлик тадбиркор Москвада нишолда тайёрлаб сотмоқда

    26.05.2019, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурияда ИШИД раҳбарларидан бири йўқ қилинди 

    Дунё | 26 июл, 19:52

    Австралиялик 38 ёшли аёл “ҳаётидаги энг яхши қарор”ни қабул қилиб, қариялар уйига кўчиб ўтди

    Қўзиқорин | 26 июл, 19:29

    Эронда номаълум шахслар суд биносига қуролли ҳужум уюштирди 

    Дунё | 26 июл, 18:50

    “Арсенал” салкам 70 млн евролик футболчи харид қилади

    Спорт | 26 июл, 18:30

    АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга ундади

    Дунё | 26 июл, 18:05

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.