ПСЖ Франция чемпионатининг 38-турида «Реймс»га мағлуб бўлди (1:3).
Парижликларнинг ягона голига франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе муаллифлик қилди ва футболчи голлари сонини 33 тага етказиб олди.
Шу тариқа ПСЖ Франция чемпионатининг 38 та турида гол урган тарихдаги биринчи клуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Париж жамоаси жорий мавсум муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини тантана қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)