Картошка чипслари, майонез, ўсимлик ёғи ва таркибида кўп миқдорда линолек кислота ва бошқа тўйинмаган ёғлар бўлган бошқа маҳсулотлар ҳомиладорлар учун хавфли деб топилди. «РБК»нинг ёзишича, Journal of Physiology’да мақола чоп этган тиббиёт ходимлари шундай қарорга келган.
«Ҳомиладор аёллар ўз парҳезларига жиддий эътибор беришлари керак. Нутриентларнинг муайян турини истеъмол қилиш уларнинг соғлиғи ва ривожланаётган ҳомилага салбий таъсир кўрсатади», — дейди Австралиянинг Гриффит университетидан бўлган Дианн Скелли (Deanne Skelly).
Скелли ва унинг ҳамкасблари ўсимлик ёғи таркибидаги омега-6, тўйинмаган ёғ кислоталарининг ҳомиладор сичқонларга таъсирини ўрганиб, ҳомиладор аёлларга салбий таъсир кўрсатувчи яна бир хавфни аниқлади.
Олимларни айнан бу моддани ўрганишига унинг организмда кўп миқдорда бўлиши, сичқонларда ўтказилган тажрибага кўра, яллиғланишга олиб келувчи турли молекулалар даражасининг сезиларли ошириши сабаб бўлган.
Яллиғланиш эса, ўз навбатида ҳомиладор аёл саломатлигига таъсир этиб, ҳомиланинг ривожланишдан ортда қолиши ва бола тушиши каби оқибатларга олиб келиши мумкин.
Шуни ҳисобга олган ҳолда, олимлар ҳомиладор аёллар, айниқса ўғир кутаётганларга такибида кўп миқдорда омега-6 ёғлари бўлган маҳсулотоларни истеъмол қилмасликни тавсия этмоқда.
Изоҳ (0)