Самарқанд давлат чет тиллари институтига Испаниянинг Кастиля Ла-Манча университети делегацияси келди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Университетнинг халқаро алоқалар бўйича проректори Фатима Гомез бошчилигидаги делегация вакиллари билан испан тили ўқитувчилари ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ўқув адабиётлари билан таъминлаш, илмий тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, институтнинг Роман-герман тиллари факультети қошида талабаларни испан тилини ўрганишга рағбатлантириш, уларга қўшимча шароит яратиш ҳамда билимларини янада ошириш мақсадида испан тили маркази очилди.
Ташриф якунида Кастиля Ла-Манча университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Изоҳ (0)