ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо карьерасини Англияда давом эттириши мумкин.
Хабар берилишича, «Манчестер Юнайтед» июль ойида эркин агент мақоимини оладиган 24 ёшли французни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Рабьо парижликлар билан янги шартнома тузишдан бош тортганлиги сабабли жамоанинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотиб қўйди ва ўтган йилнинг декабрь ойидан буён майдонга тушмади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)