Ҳукумат қарори билан Ғолибшер Зияев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири этиб тайинланди, деб хабар берди «Ҳуқуқий ахборот».
Эслатиб ўтамиз, Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари Президент Фармони билан ташкил этилган бўлиб, тадбиркорларни ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш қабулхоналар фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)