Қашқадарёда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ташаббуси билан китоб тарғиботига бағишланган «Китоб карвони» акцияси ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Китоб тарғиботига оид кўргазмалар билан жиҳозланган ва турли жанрлардаги 40 мингдан ортиқ китоб юкланган ушбу карвон Қарши шаҳридан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларига фаоллар ва ташаббускор ёшлар ҳамроҳлигида йўл олди.
Тадбир доирасида нашриётлар, китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари томонидан маҳаллий нашриётларда чоп этилган янги китоблар кўргазмаси, ёйма дўконларда китоб савдоси ташкил этилди.
«Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан" хайрия акцияcида тўпланган китоблар чекка қишлоқларда мактабларга ва кўчма кутубхоналар ташкил этиш учун берилмоқда.
Тадбир доирасида, шунингдек, Қарши туманида «Беш ташаббус — беш имконият» шиори остида акция ўтказилди.
Изоҳ (0)