«Локомотив» клуби президентининг маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган Самвел Бабаян жамоа бош мураббийлигига тайинланиши ҳақидаги хабар рад этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Унга кўра Андрей Фёдоров истеъфога чиқарилмаган. Ҳар ҳолда «темирйўлчи»ларни Ўзбекистон Суперлигаси 10-тур учрашувлари доирасидаги «Насаф»га қарши сафар ўйинида айнан Фёдоров бошқариб боради. Мазкур ўйиндаги натижа кўп жиҳатдан Фёдоровнинг келгуси тақдирига ҳам боғлиқ.
Шунингдек, Самвел Бабаян бугун бўлмаса кейинроқ «Локомотив» бош мураббийига айланиб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Маълумот учун, Андрей Фёдоров 2018 йилнинг апрель ойида Андрей Микляев ўрнига «Локомотив» бош мураббийи этиб тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян Тошкентнинг «Локомотив» клубига бош мураббий этиб тайинланиши ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)