АҚШнинг Мичиган штати ҳукумати қотиллик бўйича сохта айблов билан қамоқда салкам 46 йил ўтирган маҳкумга 1,5 миллион доллар товон пули тўлайдиган бўлди, деб хабар беради Tengrinews.
Ричард Филлипс 1971 йилда қотиллик бўйича айбдор деб топилган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган. Унга нисбатан барча айбловлар 2018 йилнинг мартида олиб ташланган. Штат бош прокурорининг сўзларига кўра, маҳкумга нисбатан ҳукм асосий гувоҳнинг ёлғон кўрсатмалари асосида ўқилган.
Филлипс АҚШ тарихида қамоқда энг кўп ўтириб, кейин оқланган шахсга айланди. Машҳурлик унга рассомчилик билан шуғулланишига ёрдам берди: Филлипс томонидан чизилган суратлар эндиликда «минглаб доллар» туради.
Изоҳ (0)