Россия ҳудудида терактни амалга оширишга тайёргарлик кўрган икки нафар жангари Колчугино шаҳрида йўқ қилинди, деб хабар беради «Газета.ru».
Маълумотларга кўра, террорчилик ташкилотларидан бирининг жангарилари кўплаб одам тўпланадиган ҳудудда террорчилик ҳаракатини амалга оширишга тайёргарлик кўрган.
Куч тузилмаларининг ходимлари террорчилар яширинган уйдан қурол-яроқ, қўлбоla bomba ва экстремистик йўналишдаги адабиётларни топган.
Жангарилар айнан қайси ташкилотга аъзо эканлигига аниқлик киритилмади.
Шунингдек, тўқнашув оқибатида жароҳат олган куч тузилмалари вакиллари ҳақида ҳам маълумот йўқ.
Изоҳ (0)