Владимир вилоятининг Колчугино шаҳрида жойлашган уйлардан бири қуршовга олинди. Ушбу уйда терактни амалга оширишни режалаштирган жиноятчилар борлиги айтилмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
НАК ахборот агентлининг маълум қилишича, ҳудудда террорчиликка қарши операция (ТҚО) режими жорий этилган.
«Владимир вилоятида контртеррористик операция ўтказилмоқда… Колчугино шаҳрида ТҚО режими жорий этилди… ҳуқуқ-тартибот кучлари томонидан теракт амалга оширишни режалаштирган жиноятчилар жойлашган уй қуршовга олинди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)