• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қаршидан то Гарвард тиббиёт мактабигача. Жамшид Жамбуловнинг қалбларни ларзага келтирувчи ҳикояси

    Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўзбекистонлик Жамшид Жамбуловнинг қандай қилиб Гарвард тиббиёт мактабини муваффақиятли тамомлаб, АҚШда тиббий ходим сифатида фаолият юритаётгани ҳақида ҳикоя қилиб берди. Қуйида Жамшид Жамбуловнинг муваффақияти тарихи эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Фото: Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Ўзбекистоннинг жанубий минтақасида туғилиб ўсган Жамшид Жамбуловнинг АҚШнинг нуфузли Гарвард тиббиёт муассасасининг тадқиқот грантини қўлга киритиши унинг FLEX дастури асосида илм олгани самарасидир. 16 ёшли Жамшид ўз иншосини ёзаркан, инглиз тили устозларидан ёрдам сўради. Чунки, унинг назарида инглиз тили бўйича билимлари етарли эмасдек эди. Бироқ ўқитувчиларнинг тавсиялари унинг қалбидагини тўлиқ ифода этмаётгандек туюлди. Шунинг учун у иншосини ўз билганича, муҳими юракдан, оддийгина ёзди.

    Фото: Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Фото: Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Мазкур дастурга қабул қилингани ҳақидаги хабар 23 апрель – унинг туғилган куни келди. У бу хабарни узоқ кутди, кутавериб ахийри кўчага, бошқа ишлари билан чиқиб кетди. Кечга томон эса унинг FLEX дастури грантини қўлга киритгани ҳақидаги ҳабар келди. Меҳмонлар туғилган кунда қўшалоқ байрам қилиб, бу хушхабарни ҳам нишонлади. Вақт ярим тундан ўтиб, меҳмонлар тарқалар экан, Жамшидни яна бир бор табриклади. Улар Жамшид аслида ҳаммасини олдиндан билган, лекин бизга сюрприз – кутилмаган совға тайёрлаган деб ўйлади.

    FLEX алмашинув дастури чоғида Жамшид ҳақиқий волонтёр эди. Америка мактабида ўқиган пайтида қилган хайрия ва волонтёрлик хизматлари учун у ҳатто Президент Обаманинг волонтёрларга бериладиган махсус мукофоти билан тақдирланган. Ўзбекистонга қайтганидан сўнг Қарши шаҳрида инглиз тилидан 3 йил дарс берди ва дўстлари билан биргаликда инглиз тилини ўргатадиган кичикроқ марказ ҳам ташкил қилди. Бироқ бундан Жамшид қониқмас эди. У ҳануз Америкага қайтиб бориб, билимини янада ошириш ҳақида ўйлар эди. У бир вақтлар Шимолий Каролинада ўзи яшаган оила аъзолари билан хат ёзишиб турарди. Айнан улар Жамшидга коллежга ҳужжат топширишни маслаҳат берди.

    Фото: Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Фото: Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Аввалига Жамшид дипломат бўлиш ҳақида ўйлаб кўрди. Бироқ, кейинчалик сиёсат у учун унчалик қизиқ эмаслигини тушунди. Шимолий каролиналик мезбон - санъаткор дадаси Жамшидга тиббиётни тавсия қилди. Аммо Жамшид тиббиётга умуман қизиқмас эди. Чунки мактабда ҳам у аниқ ва табиий фанларни унчалик хушламас эди. Очиғи, шифокор бўлишдан чўчир эди. Лекин, мазкур касб эгаси бўлиш йўлидаги қийинчиликлар унга қизиқарли туюлди. Коллежга ҳужжат топшириб, АҚШ дастурига қабул қилингандан сўнг, Жамшид анатомия ва физиология фанларини ўрганишга зўр берди. Қўшимча тарзда мезбон оиланинг уйи яқинидаги касалхонада волонтёрлик қила бошлади. У беморларга ёрдам берар, касалхонага келган ҳар бир инсонга йўл-йўриқ кўрсатар еди. Шу тариқа у барчанинг мехрини қозонди.

    Волонтёрнинг жарроҳлик хонасига кириши мумкин эмас эди. Бироқ Жамшиднинг ўта қизиқувчанлиги ва яхши маънодаги қайсарлиги иш бериб қолди. Касалхона маъмурияти унга жаррохлик амалётларини кузатишга рухсат берди. У мутлақо стерилланган кийимларни кийиб, ҳеч кимга халақит бермай, 2 метр узоқликдан операция жараёнини кузатиши мумкин эди. Умрида жаррохлик хонасига кирмаган бола учун бу ўзга бир дунё эди.

    Бир куни анастезиологлардан бири «Анави бурчакдаги бола ким?» деб сўради. Ҳамшира «у талаба, ишимизни ўрганмоқчи» деб жавоб берди. Узоқ жимликдан сўнг жарроҳ, «берироқ кел» деди. Бу эса 2 метрлик масофа қоидаси энди бекор бўлганини билдирар эди. Жамшид операция жараёнини яқиндан кўраётганидан жуда хурсанд эди. У шифокорлардан нималарнидир сўрар, уларнинг ишини қизиқиш билан кузатар эди. Бироздан сўнг кардиожаррох келиб, беморнинг кўкрак қафасини ёриб, юрагини қўлига олди ва Жамшидга ўнг тарафига ўтиб туришни айтди. Жамшид шифокорнинг уриб турган юракни қўлида тутиб, амалиёт бажараётганини кўриб лол қолди. Шу тариқа у кардиожарроҳ бўлишга қарор қилди.

    Эртаси куни Жамшид мезбон оиласининг уйига апосум кириб қолгани ва у сувга йиқилиб тушиб ҳушдан кетганини кўриб қолди. Бу ҳодисани у кулиб эслайди. «Хўш, нима қилдинг, дейсизми? Мен биринчи мустақил жарроҳлик амалиётимни ўтказдим», дейди у.Икки йиллик уринишдан сўнг Жамшид «Интервенсион кардиология ва ангиография» тизимлари бўйича ўқишга қабул қилинди. У белгиланган клиник соатлардан кейин ҳам қолиб шуғулланарди. Одатда беморларнинг юрак оғриғи кечалари хуруж қилади. Шунинг учун кечалари Жамшид ана шундай беморларга тез тиббий ёрдам берар ва уларни кузатар эди. Шифокорлар ва ҳамширалар Жамшидга қўлдан келганча ёрдам берар, билганларини ўргатар эди. Натижада у мустақил ва ўзига ишонган талаба сифатида ўқув дастурни муваффаққиятли тамомлади.

    Фото: Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Фото: Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Афуски, Жамшид эндигина ишга қабул қилинганидан сўнг 5 кун ўтгач, отаси касал экани ҳақида ҳабар келди. Аслида у анчадан буён касал ётган, бироқ Жамшиднинг уйидагилари уни хавотирга солиб, ўқишидан чалғитишни истамаган экан. Бу хабарни эшитгач, у зудлик билан уйга кетмоқчи бўлди. Бироқ ўша пайтда пули йўқ эди.

    Етарли пулни топганида эса телефонда отаси оламдан ўтганини айтишди. Ўшанда у ҳаммасига қўл силтаб, уйга қайтгиси, оиласи бағрида бўлгиси келди. Лекин, катта шифокор бўламан ва албатта юртимга ҳизмат қиламан, деб отасига берган ваъдаси туфайли бу ниятидан қайтди. Чунки ваъдасини бажариши шарт эди.

    Жамшид ўзини бутунлай янги ишга бағишлади. У иложи борича кўпроқ ишлаб, отасининг ўлими билан боғлиқ ўйлардан бироз бўлса-да чалғишни хоҳларди. У ишлайдиган бўлим йилига 6500 та беморни қабул қилар эди. «Мен аҳволи жуда ёмон одамларни кўп кўрдим, уларнинг тузалиб, ўз оиласига саломат қайтишлари учун ҳаракат қилишим керак эди. Отам бу ишларимдан фахрланган бўларди, дея ўйлардим», дейди Жамшид.

    Фото: Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Фото: Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Жамшид тиббиёт институтига ўқишга кириши учун аввал бакалавр даражасини олиши керак эди. Устозлари унга агар бирор-бир тадқиқот олиб борса бошқалардан кўра имкониятлари кўпроқ бўлишини айтишди. У интернетни қараб чиқиб, 40 та дастурга ҳужжатларини юборди.

    Ўша йили қишки таътил пайтида унинг мезбон отаси ҳам бетоб бўлиб қолади. Рождество байрами арафасида уни касалхонага олиб боришди. Унга ўсма касаллигининг охирги даражаси ташхисини қўйишади. Шундан 2 ҳафта ўтгач унинг «америкалик отаси» ҳам оламдан ўтди. Жамшид жуда тушкунликка тушиб қолган эди.

    Орадан бироз ўтиб 40 та дастурга жўнатган ҳужжатларига жавоб хатлари кела бошлади. Ҳафтасига 3—5 та хат келар эди. Баъзан хатолик сабабли битта рад жавобини икки марта ҳам олар эдим дейди, у. Баъзан суҳбатларга ҳам чақиришди, бироқ омади келмади. Шу тариқа тез орада 40 дастурдан 37 таси йўқ деб жавоб берди. Кейин 38,39-рақамли рад жавоблари келди.

    Фото: Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Фото: Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Биринчи февраль куни у охирги дастурдан хат олди. У электрон почтасини очиб, «Қадрли Жамшид Жамбулов» деб бошланган хатни ўқий бошлаганини кулиб эслайди. Чунки 39 та дастурдан келган аввалги хатлар ҳам шундай бошланган эди. Хатни охиригача ўқиёлмай компьютер олидан туриб кетди. Бироз юриб ўзини босиб олгач, хатни ўқишда давом этди. Унинг давомида эса «Гарвард тиббиёт мактабига хуш келибсиз!» деб ёзилган эди.Жамшид жуда омадли эканини таъкидлайди. Унинг бобо ва бувилари фермер бўлган. Отаси эса оилада биринчи бўлиб олий маълумотли бўлган. Жамшид ҳаётида дуч келган қийинчиликларга кулиб қараган, ҳаракат, меҳнат қилишдан ҳеч қачон тўхтамаган.

    Ҳозирда Жамшид Гарвардда тадқиқотлар олиб боряпти. У отасига берган ваъдасининг устидан чиқди ва бунинг учун доимо ўз қалбига қулоқ солди.

    21.05.2019, 15:10   Изоҳ (0)   37519
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда меҳмонхоналар мижозларга никоҳ муносабатларидан қатъи назар хизмат кўрсатиши белгиланди

    21.05.2019, 14:46

    Акрамжон Қўчқоров Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

    21.05.2019, 14:23

    Онлайн аукцион орқали автомобиль рақамлари савдоси ҳажми ортди

    21.05.2019, 14:11

    Ўзбекистонда шакар импорти 165 баробарга ошди

    21.05.2019, 14:00

    Бош прокуратура: Хоразмда обунадан тушган маблағлар талон-торож қилинган

    21.05.2019, 13:50

    Каттақўрғонда салкам 2 млрд сўмлик меҳмонхона қурилмоқда

    21.05.2019, 13:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.