Каттақўрғон шаҳрида ёш тадбиркор Жамол Ортиқов замонавий меҳмонхона қурмоқда. Бу ҳақда Zarnews хабар берди.
У бунинг учун «Ёшлар — келажагимиз» давлат дастури асосида 1 миллиард 380 миллион сўмлик имтиёзли кредит олди. Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 975 миллион сўмга тенг.
Тадбиркор тез кунларда меҳмонхонани ишга тушириб, 20 кишини иш билан таъминламоқчи.
Изоҳ (0)