3 майдан 19 майгача бўлган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 717 та автомобиль рақамлари сотилди. Бу ҳақда Товар хом ашё биржаси маълумотларида келтирилган, деб ёзади Spot.
Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,8 миллиард сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 18% биринчи тоифадаги авторақамларга, 47,8% иккинчи ва 34,2% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 712,1 миллиард сўмдан 1255,1 триллион сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали 12,9 миллион долларга тенг бўлиб, бу кўрсаткич аввалги ҳафтага нисбатан беш маротабага ошган.
Изоҳ (0)