Туризмни ривожлантириш қўмитасининг Ўзбекистон ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланган.
Мазкур ҳужжатга кўра, «Меҳмонхона хизматлари яшаш жойи (прописка), фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъи назар кўрсатилиши лозим».
Олдинроқ меҳмонхоналарга «ғайриахлоқий ҳаракатлар»га гумон бўлган тақдирда мижозларни жойлаштиришни рад этиш ва бу ҳақда ички ишлар идораларини хабардор қилиш ҳуқуқи берилиши кўзда тутилганди.
Меҳмонхоналар фақат ушбу низомга зид бўлмаган ички қоидаларни белгилаши мумкин.
Изоҳ (0)