Исроилда ўтказилган «Евровидение—2019» халқаро кўрик танловида ғолибликни қўлга киритган Нидерландия вакилининг натижалари бекор қилинмайди. Бу ҳақда EBC ташкилотининг расмий вакили Дэвид Гудман маълум қилди, деб хабар беради Tengri News.
Аввалроқ «Евровидение—2019» ғолиби Дункан Лоуренс танловнинг асосий қоидасини бузганлиги маълум бўлганди: у танловда янги қўшиқ билан қатнашмаган. Аниқланишича, Arcade композицияси Лоуренснинг рэпертуарида икки йил олдин пайдо бўлган.
Гудманнинг сўзларига кўра, EBC’дагилар Arcade қўшиғи 2017 йилда YouTube тармоғида эълон қилинганидан хабардор бўлган. Бироқ таъкидланишича, ролик «Лоуренсга қўшимча имконият» бермаган. Шу сабабли қўшиқ танловда иштирок этиши учун рухсат берилган.
Шунингдек, маълум қилинишича, қўшиқнинг YouTube’да эълон қилиниши, унинг расман тақдим этилганини билдирмайди.
Изоҳ (0)