Америкалик поп-хонанда Жастин Тимберлейк «мусиқа индустриясига қўшган ҳиссаси учун» фан доктори даражасини олди. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram’даги саҳифасида маълум қилган.
Тақдирлаш маросими Калифорния штатидаги Беркли университетида бўлиб ўтган.
Хонанда докторлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатларни олиш учун таниқли реп ижрочиси Мисси Эллиот билан бирга саҳнага кўтарилган.
Изоҳ (0)