Россиянинг Comedy Woman юмористик шоуси резидентлари Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар бермоқда.
Екатерина Варнава, Наталья Еприкян, Екатерина Скулкина, Марика Кравченко, Марина Федункив, Татьяна Морозова, Надежда Сисоева, Олег Верешагин ва Александр Гудков Тошкентда, «Халқлар дўстлиги» саройида ўзининг кўнгилочар дастурини тақдим этади.
Юлдузлар таркиби пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун аъло кайфият улашувчи чиқишлар тайёрлагани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)