Spice Girls гуруҳининг қора танли хонандаси Мелани Браун (Mel B) кўзи бутунлай кўрмай қолгани туфайли шифокорларга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
The Sun газетаси маълумотларига кўра, Брауннинг кўриш қобилияти билан боғлиқ муаммолар у кўзини операция қилганидан кейин бошланган. Таъкидланишича, қўшиқчининг дастлаб чап кўзи кўрмай қолган, сўнг ўнг кўзидаги кўриш қобилияти ҳам тушиб кетган.
«Мен ҳеч нарсани кўрмай, бутунлай кўр бўлиб қолдим», — деди Mel B.
У шифо сўраб Moorfields Eye Hospital касалхонасига мурожаат қилган.
Изоҳ (0)