Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленский Вазирлар Маҳкамасига истеъфога чиқишни таклиф қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Президент бу ҳақда инаугурация маросимида айтиб ўтган.
«Мен Америка президенти бўлган актёрнинг сўзларини келтирмоқчиман: ‘Ҳукумат бизнинг муаммоларимизни ҳал қилмайди, ҳукумат бизнинг муаммомиз аслида’. Мен қўл қовуштириб ўтириб, бизга ҳеч нарса қилолмаслигимизни айтадиган ҳукуматни тушунмайман. Сиз қўлингизга ручка ва қоғоз олиб, ўрнингизни кейинг сайловлар ҳақида эмас, келгуси авлод ҳақида ўйлайдиган инсонларга ажратиб беришингиз мумкин», — деди Зеленский.
Изоҳ (0)