Йоханнесбургдаги спорт мусобақасида ҳакам сифатида иштирок этаётган америкалик актёр ва сиёсатчи Арнольд Шварценеггерга номаълум шахс ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берилган эди. Шварценеггер ҳужум уюштирган шахсга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Кўпчилик талаб қилганига қарамасдан, мен даъвони илгари сурмайман. Бу унинг учун ‘огоҳлантириш’ бўлганини ва ўз ҳаётини тўғри йўлга қайтаришига умид қиламан. Мен олдинга қараб юраман ва Африкадаги АрнольдSports мусобақасида қатнашган бир-бирдан ажойиб атлетларга эътиборимни қаратаман», — деб ёзади собиқ сиёсатчи.
Жанубий Африка Республикасида бўлиб турган актёр видеода мухлислари билан мулоқот қилаётганида номаълум киши югуриб келиб уни тепиб йиқитган эди.
Мазкур ҳужум нима сабабдан уюштирилгани ҳамон номаълумлигича қолмоқда.
Изоҳ (0)